Brent туридаги нефть нархи 21 декабрь, душанба кунги савдолар чоғида баррель учун 36,2 доллардан пастга тушиб, 2004 йил, июнидаги минимумни янгилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Нефть бозорига ОПЕКнинг 4 декабрдаги қарори босим ўтказишда давом этмоқда. Ташкилот кунига 30 миллион баррелни ташкил этувчи нефть қазиб олишга квотани ўзгартирмасликка қарор қилди. Ҳақиқатда қазиб олинаётган нефть миқдори белгиланган квотадан 1,5 миллионга ошиқ, ОПЕК буни ҳам ўзгартиришсиз қолдирмоқда.
Экспретлар ҳисоб-китобига кўра, дунё нефть бозорларида хомашё таклифининг талабдан кўра ошиқлиги 2016 йил охирига қадар сақланиб қолади.
Изоҳ (0)