Украина президенти Пётр Порошенко Евроиттифоқ билан визаларнинг бекор қилиниши Қримни қайтариб олиш ва Донбасс устидан назоратни қайта тиклаш бўйича стратегиянинг бир қисмига айланишини айтди, деб ёзади Meduza. «Бу қримликлар учун мотивация яратишдир», — деди Украина президенти.
Порошенко сўзларига кўра, визалар бекор қилинганидан сўнг танлов пайдо бўлади: «Украинадаги эркинлик ва демократик ҳаёт» ёки «босиб олинган Қримда саёҳат қилиш ҳуқуқисиз ҳамда жуда кўп корхоналар ёпилгани туфайли чекланган иш имкониятлари шароитидаги ҳаёт».
Порошенко ишонтиришича, «вақтинчалик босиб олинган ҳудудлар» устидан Украина суверенитети тиклангач, Қрим ва Донбасснинг барча фуқаролари Евроиттифоққа визасиз сафар қилиш учун зарур бўлган биометрик паспортларга эга бўлиши мумкин.
Нашр эслатишича, 18 декабрь куни Еврокомиссия Украина ва Евроиттифоқ ўртасидаги виза режими бекор қилиниши учун шартлар бажарилиши бўйича ҳисоботни маъқуллади. Унда айтилишича, Украина илгари сурилган талабларнинг барчасини амалга оширган.
Изоҳ (0)