2012 йили Нью-Деҳлида талаба қизни оммавий зўрлашда иштирок этгани учун 14 ёшида уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган йигит озодликка чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Вояга етмаганлар учун белгиланиши мумкин бўлган энг узоқ муддатга ҳукм этилган ва ҳозирда 18 ёшга тўлган жиноятчининг жазо санаси 20 декабрь, якшанба куни якунланди. Ҳиндистон олий суди маҳбусни келгусида ушлаб туриш учун қонуний асослар бўлмагани сабабли Деҳли хотин-қизлар қўмитасининг апелляциясини рад этди.
2012 йил декабрида Нью-Деҳли туманларидан бирида бир гуруҳ йигитлар автобусда кетаётган 23 ёшли талаба қизни калтаклаган ва зўрлаган, кейинчалик у Сингапурдаги касалхонада ҳаётдан кўз юмганди. Мазкур жиноят мамлакатда кучли норозиликларга сабаб бўлган, шундан сўнг зўрлаганлик учун олий жазогача берилиши белгиланганди. Жиноятчилардан бири 14 ёшда бўлгани учун унга бу жазо қўлланилмаган. Қолганларга нисбатан ўлим жазоси чиқарилган, бироқ уларнинг адвокатлари апелляция бергани учун ушбу ҳукм ҳозиргача ижро этилмаган.
Изоҳ (0)