Хитойлик жарроҳлар гуруҳи етти соат давомида уришдан тўхтаб турган юракни муваффақиятли равишда кўчириб ўтказди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Операция Хитойнинг Фуцзянь провинцияси Фучжоу шаҳридаги клиника беморларидан бири — 24 ёшли йигит юрагини кўчириб ўтказиш бўйича бўлиб ўтди. Унинг юрагини озиқлантирувчи артериядаги тромб туфайли, зудлик билан бошқа юракни кўчириб ўтказиш зарур бўлиб қолди.
Мос тушадиган донорни Фуцзянь шимолида, клиникадан уч соатлик масофада топишди. Шифокорлар органни танадан олиб, совитгичда келтиргунича тахминан етти соат ўтди. Бироқ шунча вақт тўхтаб турган юрак янги танага ўрнатилгач, бирдан ура бошлади.
Шифокорлар бунга беморнинг ёш эканлиги ва аввалдан кучли ва соғлом юракка эга бўлгани сабаб бўлган, деб ҳисоблади.
Изоҳ (0)