Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кучли ёмғирлар оқибатида Филиппинда юзага келган сув тошқини қурбонлари сони 35 кишига етди. Бу ҳақда AFP берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.

Фото: «ТВ Центр»

Фото: «ТВ Центр»

Бунинг оқибатида, Филиппин президенти Бенигно Акино мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилди.

Табиий офатнинг асосий зарбаси Минданао ва Висай оролларига келиб тушиб, ушбу ҳудудларда соатига 30 миллиметрдан зиёд ёғин миқдори қайд этилди. Синоптиклар кун давомида об-ҳавонинг янада ёмонлашиб кетишини тахмин қилмоқда.

Сув тошқини хавфи туфайли 800 минг нафардан кам бўлмаган маҳаллий аҳоли вакили Филиппиннинг марказий ҳудудларидан эвакуация қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Спорт
Лионель Месси Роналдунинг рекордини янгилади
Маҳаллий
Қаршидаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди