Дунё бўйлаб саёҳат қилаётган ирландиялик Рожер исмли йигит парашютда сакраш учун Австралиянинг Сидней шаҳрини танлади, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У тахминан 4300 метр баландликка кўтарилган самолётдан сакради.
Самолёт бортида туриб Рожер Skype орқали она-онасига қўнғироқ қилди, улар тўғридан-тўғри эфирда ўғилларининг парашютда сакраганини кўрди. Ота-она, албатта, ҳайрат ичида қолди, бироқ ушбу 50 сония уларнинг ҳар учаласи учун ҳам ҳаётларидаги энг ҳиссиётли онлар бўлди. Видео эса қарийб 1 миллион марта томоша қилинди.
Изоҳ (0)