АҚШ президенти Барак Обаманинг Оқ уй залидаги матбуот анжумани якунлангач, у ерга «Юлдузлар жанги» фильмидаги ҳужумчилар кириб келди, деб ёзади «Газета.ru» Los Angeles Times мухбири Twitter’ига таяниб.
Матбуот анжумани трансляциясини NBC телеканали олиб борди.
Нашр эслатишича, аввалроқ «Юлдузлар жанги»нинг еттинчи эпизоди АҚШ ва Канададаги премьера кечаси сотилган чипталар сони бўйича рекорд ўрнатгани хабар берилган эди. «Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши» фильмининг премьераси рекорд миқдордаги 57 миллион доллар маблағ тўплади.
Изоҳ (0)