Германиянинг Cicero сиёсий журнали Россия президенти Владимир Путинни «Йил одами» деб топди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Путин жаҳон сиёсатида ҳал қилувчи шахс бўлишга муваффақ бўлганлигини тан олмаслик мумкин эмас», — деб таъкидлади журнал редактори Кристоф Швенникке.
«Россиясиз ҳеч нарса олға силжимайди. Буни Эрон ядро дастури юзасидан музокаралар ёки Суриядаги уруш ва Сурия можаросига сиёсий ечим топиш бўйича Вена музокаралари мисолида ҳам кўриш мумкин», — дейди у.
«Путинни яхши кўрмаслик мумкин, лекин у билан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳисоблашиш зарур», — деб хулоса қилади Cicero бош редактори.
Изоҳ (0)