Латвия Россия билан чегарада девор қура бошлади. Сўз мамлакатнинг шарқий чегараси ҳақида бормоқда. Латвия ҳукумати тўсиқнинг қурилиши чегарачиларга ноқонуний муҳожирлар оқими билан курашишга ёрдам беради деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар беради.
Мамлакат чегарасини қўриқлаш хизмати раҳбари Нормунд Гарбарснинг сўзларига қараганда, девор биринчи навбатда энг хавфли ва назорат қилиш учун ноқулай деб ҳисобланган ҳудудларда қурилади.
Чегарадан ноқонуний равишда контрабандачилар ва ноқонуний муҳожирлар ўтиб, 2014 йилда 500 дан ортиқ ҳуқуқбузарлар қўлга олинган эди.
Маҳаллий ОАВнинг фикрича, девор қурилишидан фойда бўлмайди, чунки унинг ҳар бир километридан сўнг ёввойи ҳайвонларнинг миграцияси учун 100 метрлик ўтиш йўлагининг қолдирилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)