Калимантан (Борнео) оролининг Индонезиядаги қисмидаги дарёда тезюрар катер чўкиб кетиши оқибатида тўрт киши, жумладан, уч нафар аёл ва бир нафар бола ҳалок бўлди, ўн киши дом-дараксиз йўқолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қутқарувчиларнинг маълум қилишича, катерда жами 53 киши бўлган. Дарёдаги қутқарув ишлари давом этмоқда, бироқ ҳозиргача ҳеч ким топилмаган. Бедарак йўқолганлар орасида беш-олти ёшдаги уч нафар бола ҳам борлиги билдирилган.
Фожиага катернинг ёғоч билан тўқнашиб кетгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)