Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози бошқараётган «Республикачилар» партияси минтақавий кенгашларга сайловнинг иккинчи турида ғалабага эришди: энди партия 13 минтақадан 7 тасини назорат қилади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Амалдаги президент Франсуа Олланд бошчилигидаги социалистлар бешта минтақада етакчилик қилади. Корсикада эса оролнинг ваколатларини кенгайишини талаб этаётган маҳаллий миллатчилар муваффақият қозонди.
Франциядаги сайловларнинг биринчи турида Марин Ле Пеннинг «Миллий фронт»и салкам 28 фоиз овоз тўплаб, ўз тарихидаги энг яхши кўрсаткични қайд этганди. Бироқ иккинчи турда миллатчилар ҳеч бир минтақада ғолиб чиқмади.
Изоҳ (0)