Япониянинг маиший техника ишлаб чиқарувчи дунёга машҳур Toshiba корпорацияси Россиядаги фаолиятини тўхтатди. Корпорация Россия бозорини тўлиқ тарк этгани ҳақида «Toshiba Рус МЧЖ» бош директори Хироаки Тезука маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Тезука корпорациянинг охирги маҳсулотлари — телевизорлар, музлатгичлар ва термослар дистрибьюторлар ҳамда савдо тармоқларига 2014 йил декабрида етказиб берилганини билдирди. Унинг таъкидлашича, Россия бозорида Жанубий Корея компаниялари томонидан юқори рақобат мавжудлиги туфайли фаолият олиб бориш оғир бўлган. Samsung ва LG компаниялари ҳисобига телевизорлар бозорнинг 70 фоизи, Toshiba ҳиссасига эса атиги 10 фоизи тўғри келган.
Изоҳ (0)