Исроил газ етказиб беришни барбод қилгани учун Мисрдан суд орқали салкам 2 миллиард доллар ундириб олди. Бу ҳақдаги қарор халқаро арбитраж судида чиқарилди, дея хабар беради «Эхо Москви».
Газ етказиб берилиши 2011 йили, Синай яриморолидан ўтувчи газ қувури портлатиб юборилгач, вақтинча тўхтатилган эди. 2012 йилда ҳукумат тепасига келган Мисрнинг янги расмийлари Исроилга газ экспортини буткул тўхтатишга қарор қилди.
Изоҳ (0)