Хитой шимолида оммавий тартибсизликлар рўй берди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Ниқоб тақиб олган 100га яқин киши куч тизими ходимлари постларига ҳужум қилиб, уларни бузиб ташлаш, ўндан ортиқ автомобилларни ёқиб юборишга ҳаракат қилган. Постда турган ходимлар калтакланган, бунинг оқибатида жабрланганлар бор.
Ҳодиса Мўғулистон билан чегара яқинида содир бўлган. Унинг сабаблари ҳақида хабар берилмаган.
Изоҳ (0)