Туркия Ироқ шимолида қўшинларини жойлаштириб, минтақавий хавфсизликни таҳликага қўймоқда. Бу ҳақда 6 декабрь, якшанба куни Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳусайн Амир Абдуллахон маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Туркия ҳукуматининг бундай хатти-ҳаракати терроризмга барҳам бермайди, балки минтақадаги хавфсизликни таҳликага қўйиб, чалкашликларга олиб келади. Эрон Ироқ ҳукумати билан келишувсиз амалга оширилган бундай чоралар вазиятни издан чиқаради, деб ҳисоблайди», — дея таъкидлаган вазир ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ ташқи ишлар вазирлиги 5 декабрь, шанба куни Туркиянинг мамлакатдаги элчисини чақириб, Туркия ўз қўшинларини мамлакатнинг шимолий ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетишини талаб қилган.
Изоҳ (0)