Дамашқ Туркия ўз қўшинларини шимолий Ироқ ҳудудига киритганини қоралади ва уни суверенитетни бузиш деб атади. Бу ҳақда Сурия ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Сурия Туркия томонидан Ироқ чегаралари бузилганини қатъий қоралайди», — дейилади ҳужжатда. «Бу Адолат ва тараққиёт партиясидан иборат Туркия ҳукуматининг Сурия ва Ироқда, уларнинг суверенитетига чанг солаётган вайронкорлик ролининг давомидир», — дея таъкидлади Сурия ТИВ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 130 нафар турк ҳарбий хизматчиси Шимолий Ироқнинг Мосул шаҳри яқинидаги Башик ҳудудига жойлаштирилгани, Ироқ буни ўз суверенитетининг бузилиши деб атагани ва Туркия қўшинларининг зудлик билан чиқарилишини талаб қилгани хабар берилган эди.
Кейинроқ Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳусайн Амир Абдуллахон Туркия Ироқ шимолида қўшинларини жойлаштириб, минтақавий хавфсизликни таҳликага қўяётганини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)