АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер аёллар учун Америка армиясининг барча лавозимларини эгаллаш учун имконият очишни буюрди ва ҳужумда қатнашувчи жанговар бўлинмаларда хизмат қилишга рухсат берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
2015 йил 3 декабрда Пентагонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Картер «Бирорта истиснога йўл қўйилмайди», ― дея маълум қилди. Унинг айтишича, бу ислоҳотлар 30 кун ичида амалга оширилади.Жинслар ўртасида жисмоний фарқ борлигини эътироф этар экан, Картер кўплаб аёлларнинг жиддий жисмоний норма талабларига жавоб бера олишини, шу билан бирга, унга жавоб бермайдиган эркаклар ҳам борлигини таъкидлади.
2013 йилда АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти 2016 йилда аёлларга ҳар қандай лавозимларда, шу жумладан пиёда кучлари, артиллерия, зирҳли танк кучлари ва махсус ҳарбий кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга рухсат бериш ташаббуси билан чиққан эди. Шу билан бирга, Обама Пентагонга лозим бўлган ҳолларда истиснолар киритиш имконини берди.
Изоҳ (0)