Қоҳирадаги тунги клубга қилинган қуролли ҳужум натижасида 18 киши қурбон бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Al Arabiya телеканалига таяниб.
Келиб тушаётган маълумотларга кўра, номаълум шахслар Миср пойтахтининг Агуза даҳасида жойлашган «Шаҳризод» меҳмонхонасидаги ресторанга эрталаб бостириб кирган, у ерга одатда ёшлар тўпланишни хуш кўради.
Улар ёнувчи аралашма солинган бутилкаларни ресторанга ирғитиб, бирдан ўт ҳам очган. Натижада кучли ёнғин чиққан.
Айни пайтда ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ишламоқда. Хабарларга кўра, марҳумлар ва жабрланганларнинг кўпчилиги — ресторан ишчилари.
Изоҳ (0)