Россиянинг «Аэрофлот» компаниясига қарашли A330 самолёти Сеул аэропортига қўнаётган пайт яшин урди. Бу ҳақда Жанубий Корея аэропортидаги манбага таяниб, «ТАСС» маълум қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда. Самолёт ҳам шикастланмаган ва орадан икки соат ўтиб, Москвага, Шереметево аэропортига йўл олган.
Манбанинг таъкидлашича, замонавий самолётлар яшиндан ҳимоя тизими билан жиҳозланган ва ушбу табиат ҳодисаси авиация учун жиддий хавф туғдирмайди.
Изоҳ (0)