Туркия ТИВ раҳбари Мевлют Чавушўғлу россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашув давомида Су-24 бомбардимончи самолёти учувчисининг ҳалок бўлганлиги муносабати билан ҳамдардлик билдирганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
Чавушўғлу Лавров билан учрашув юзага келган можарони ҳал эта олмаганлигини таъкидлади.
«Турлича фикрларга эга бўлиш бу нормал ҳолат, бироқ биз очиқчасига гаплашдик. Биз россиялик учувчининг ҳалок бўлганлиги муносабати билан ҳамдардлик билдирдик. Ҳар иккала томон ҳам кескинликни юмшатишни истамаяпти. Мен соғлом фикр ғолиб бўлишига умид қиламан», — деди вазир.
Чавушўғлу, шунингдек, Анқара ҳозирча Россияга нисбатан жавоб санкцияларини киритишни режалаштирмаётганлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу билан Белградда учрашишга рози бўлган эди.
Изоҳ (0)