АҚШ Россияга қарши санкциялар кенгайтирилишини Минск келишувлари тўлиқ бажарилгунча қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Давлат департаменти раҳбари Жон Керри Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Давлат котиби АҚШ ва унинг шериклари Минскдаги келишувлар тўлиқ бажарилмагунча Россияга қарши мавжуд халқаро санкциялар кенгайтирилишини қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди», —дейилади департамент хабарида.
Шунингдек, Керри Украинанинг ислоҳотлар ўтказишдаги уринишларига юқори баҳо бериб, коррупция билан курашни давом эттиришга чақирди.
Изоҳ (0)