Федерал йўлларда ҳаракатланганлик учун тўлов олинишига қарши бўлган узоқ масофага қатновчи ҳайдовчилар Россия пойтахтига отланиш учун Москва вилоятида юк машиналари колоннасини шакллантиришга киришди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Россия президенти Владимир Путин Федерал йиғилишга мурожаатида тўловлар жорий этилиши масаласини кўтарса, акция бекор қилиниши тахмин этилганди, бироқ у бундай қилмади. Путининг чиқишидан сўнг минтақавий координаторлар катта бўлмаган колонналарни бирлаштириб, пойтахт остонасида уларни йириклаштира бошлагани билдирилмоқда.
Ҳайдовчилардан бирининг маълум қилишича, норозилик акцияси 3 декабрь, кечки пайт бошланади. «Бу вақт бекорга танланмаган, Москвада қандай тирбандлик юзага келишини кўрасиз», дея таъкидлаган у.
Изоҳ (0)