Ўзбекистонлик ёш теннисчи Жўрабек Каримов Мексиканинг Мехико шаҳрида якунига етган турнирнинг ярим финалида ўз юришини тўхтатди. Бу билан Жўрабек 64 нафар теннисчи иштирокини бошлаган ушбу мусобақада кучли тўртликка кирди, деб хабар қилади «Оламспорт».
Турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган Жўрабек ярим финалда кутилмаганда мусобақаниг ўн учинчи ракеткаси эстониялик Кеннет Райсмага уч сет натижасига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Жўрабек жуфтликлар мусобақасида ҳам ярим финалгача етиб борди.
Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Каримов ушбу турнирнинг илк даврасида германиялик Тим Руэлни 6:2, 4:6, 7:5, иккинчи босқичда венгриялик Акос Которманни 6:4, 6:7(5), 6:2, учинчи даврада мусобақада 15-рақам остида ҳаракат қилган польшалик Каспер Жукни 6:1, 6:2, чорак финалда турнирнинг олтинчи ракеткаси франциялик Уго Умбертни 7:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этган эди.
Изоҳ (0)