Ўзбекистонлик теннисчи Влада Якшибарова Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида якунига етган турнирнинг жуфтликлар мусобақаси ғолибасига айланди, деб хабар қилади «Оламспорт».
Влада мукофот жамғармаси 10 минг долларни ташкил этувчи ушбу мусобақанинг жуфтликлар баҳсида россиялик Ольга Дорошина билан биринчи рақамли жуфтликни ҳосил қилганди.
Дорошина ва Якшибарова бош мукофот учун кечган баҳсда учинчи рақамли жуфтлик – америкалик Александра Морозова ҳамда чехиялик Барбора Стефковага қарши кортга чиқди. Учрашувда Влада ва Ольга ортиқча қийинчиликсиз 6:2, 6:2 ҳисобида зафар қучиб, бош мукофотни қўлга киритди.
Изоҳ (0)