Австралиянинг рақобат ва истеъмолчилар ҳимояси бўйича комиссияси 19 ноябрь, пайшанба куни BG Group компаниясининг Royal Dutch Shell Plc Британия-Голландия нефть-газ компанияси томонидан ҳеч қандай шартларсиз сотиб олинишини маъқуллади, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Шунга ўхшаш қарорлар жорий йилда аввалроқ Бразилия, Европа иттифоқи, АҚШ ва Жанубий Корея томонидан ҳам қабул қилинган эди.
Энди олди-сотди тақдири Хитой савдо вазирлиги ва Австралия хорижий инвестицияларни баҳолаш кенгаши қарорларига боғлиқ.
Shell бош директори Бен ван Берден сўзларига кўра, компаниялар олди-сотди 2016 йил бошида якунланишига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Royal Dutch Shell Британиянинг BG Group нефть-газ компаниясини 70 миллиард долларга сотиб олишни режалаштираётгани, ушбу келишув нефть-газ бозорида сўнгги ўн йилда кузатилган энг катта бирлашувга айланиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)