Варшава — Хургада рейсини амалга ошираётган самолёт портлаш хавфи туфайли шошилинч равишда Болгариянинг Бургас шаҳрига қўнди, дея хабар бермоқда «РБК» шаҳар мэри Димитр Николовга таяниб.
Унинг айтишича, ҳодиса сабабли аэропорт ёпилган. Лайнерга мина жойлангани ҳақидаги хабарни 64 ёшли йўловчи етказган, ҳукумат унинг шахсини аниқлади. Қолган йўловчилар эвакуация қилинди.
Польшадан Мисрга учаётган самолёт командири бортда бомба бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни олгач, қўниш учун рухсат сўраган. Шундан сўнг аксилтеррорчилик тизими ишга туширилган ва тревога эълон қилинган.
Изоҳ (0)