«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Рафаэль Бенитес қўли остида ишлаётганидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда испан нашрларига таяниб, «Чемпионат» хабар қилмоқда.
Португалия термаси футболчиси Бенитеснинг «қаймоқранглилар» учун муносиб мутахассис эканлигига ишонмаяпти ва бу ҳақда «Қироллик клуби» президенти Флорентино Пересга ҳам маълум қилди.«Бу мураббий билан биз ҳеч нарса юта олмаймиз», — деган Роналду.
Испан ОАВлари жорий мавсум давомида бир неча марта Роналду Бенитеснинг ишидан қониқмаётгани, унинг тактик схемаларида ўзини ноқулай ҳис қилаётгани ҳақида ёзди. Яқинда футболчи «Реал»дан кетиши мумкинлигини истисно қилмади, унинг бу гаплари Пересга ёқмади. Бундан ташқари, француз ОАВлари португалиялик футболчи «ПСЖ»га ўтишга қарши эмаслиги ҳақидаги маълумотни чоп қилди.
Изоҳ (0)