Брюсселда полициячилар томонидан махсус операция олиб борилаётган ҳудудда кучли портлаш юз берди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Портлаш қуршовга олинган ҳудуддан 300 метр масофада ҳам эшитилган. Хабар беришларича, полиция Брюсселнинг Моленбек коммунасида махсус операция олиб бормоқда.
Брюссель полицияси салонида шубҳали чамадон бўлган автомобиль сабаб, Европа мавзесининг бир қисмини ёпиб қўйган. Машинанинг рақамлари Францияники эканлиги айтилмоқда.
Бельгия федерал полицияси «тактик сабаблар ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш йўлида» полициячиларнинг махсус операция вақтидаги ҳаракатларини чоп этмасликни сўраб ОАВга мурожаат қилган.
Изоҳ (0)