Москва шимоли-ғарбидаги ўзбеклар томонидан очилган кафега уюштирилган ҳужум мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбага таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Айни вақтда ҳужум қилганларни қидириш билан бирга полиция ушбу муассасанинг молиявий-хўжалик фаолиятини ҳам текшириб чиқмоқда», — деди агентлик суҳбатдоши.
Бир қатор ОАВлар берган хабарга кўра, ниқоб таққан 19 нафар босқинчи бейсбол таёқлари билан Авиация кўчасидаги «Я Самарканд» кафесини остин-устун қилган. Безорилардан қутулишга уринган кафе ходимларидан бири, Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс 2-қават деразасидан сакраб, оёғини синдириб олган эди.
Изоҳ (0)