Тожикистонда икки ёшли қизалоқ автомобилнинг 300 метр баландликдан қулашидан сўнг омон қолди. Бу ҳақда Тожикистон телеграф агентлиги маълум қилди.
Республика Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, автоҳалокатга тош кўчиши сабаб бўлган. Бунинг оқибатида Хўжанд—Душанбе йўналишида кетаётган машина чуқур жарликка тушиб кетган.
Автомобиль ичидаги ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи нобуд бўлган. Ҳалокатда фақат икки ёшли қизалоқ тирик қолган ва турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)