Бухарестдаги тунги клубда рўй берган ёнғин қурбонлари сони 56 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
16 ноябрь, душанба куни Руминия пойтахтидаги «Авлиё Иоанн» касалхонасида оғир аҳволда ётган 18 ёшли қиз ҳаётдан кўз юмган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ тунги клубдаги фожиа оқибатида 50 киши нобуд бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ (0)