Италиянинг Венето вилояти губернатори Лука Дзайя Париждаги терактлардан сўнг Венецияга киришда назоратни кучайтириш ва машҳур Венеция карнавалига ташриф буюрадиган барча меҳмонларнинг шахсини аниқлаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Венециядаги карнавал 23 январдан бошланади. Ҳар йили бу байрамга бутун дунёдан миллионлаб сайёҳлар келиб, анъанага кўра, ярим ёки тўлиқ юзни беркитувчи ниқоблар таққан ҳолда кўп кунлик шоуда иштирок этади.
«ИШИДнинг Италияга ҳам зарба берилиши мумкинлиги тўғрисидаги таҳдидларидан сўнг биз ўзимизни хавфдан ҳоли ҳис этолмаймиз», — дея таъкидлаган Дзайя.
Венето губернатори шу муносабат билан Венеция префекти Доменико Куттайяга жамоат тартиби бўйича кенгаш чақириш ва унда хавфсизлик чораларини кўриш масаласини муҳокама этиш юзасидан кўрсатма берган.
Изоҳ (0)