21 ноябрь куни соат 20:00 да OXUS Culture ташкилоти томонидан мунтазам ташкиллаштириб келинаётган «Мумтоз мусиқа оқшоми» туркумидаги навбатдаги мусиқий кеча ташкиллаштирмоқда. Бу ҳақда OXUS Culture ташкилоти «Дарё»га хабар берди.
«Ушбу лойиҳа миллий, мумтоз мусиқа шинавандаларига бой мусиқий анъаналаримиз, мақомларимиздан тинглаш, миллий чолғуларимиз, асл мусиқа меросимизни тарғиб этиш мақсадида ташкиллаштириб келинмоқда. Навбатдаги махсус дастур Ўзбекистон ҳудудида мавжуд уч мақом мактаби, Бухоро Шашмақоми, Хоразм мақомлари ҳамда Фарғона—Тошкент мақомлари туркумига кирувчи асарлар асосида тайёрланган», — дейилади ташкилот хабарида.
Дастурдан ўрин олган мақомлар Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори хонанда Моҳичеҳра Шомуротова, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси Катта ўқитувчилари хонанда ва созанда Шавкат Матёқубов ҳамда созанда Равшан Абдуазимовлар томонидан ижро этилади.
Изоҳ (0)