Бразилиянинг Салвадор шаҳрида ташкил этилган авиашоуда иштирок этаётган Slick 540 самолёти денгизга қулади. «ТАСС» хабарига кўра, ҳодиса оқибатида самолёт учувчиси ҳалок бўлган.
Шоу Бразилияда ҳар йили 23 октябрь куни нишонланадиган Учувчилар куни муносабати билан ташкил этилган эди. Авиаҳалокатдан сўнг қутқарувчилар учувчини сувдан олиб чиқиб, касалхонага етказишди, бироқ жароҳатларнинг оғирлиги сабаб жабрланувчи вафот этди.
Ҳодиса рўй берган вақтда самолёт бортида бошқа одам бўлмаган. Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)