Миср Бош прокуратураси «Когалимавиа» авиакомпаниясининг Синай ярим оролида қулаган A321 самолёти ҳалокатининг сабабларини текширишда Россия ҳукумат комиссияси қатнашишига расман розилик билдирди, деб ёзади «ТАСС».
Мамлакат назорат органи, шунингдек, самолётнинг барча бўлаклари ва унинг борт ўзиёзарларини мусодара қилиш ҳақида буйруқ берди.
Бундан ташқари, лайнерни парвоз олдидан тайёрлашга ва унга Миср ҳаво ҳудудида йўналиш беришга жавобгар бўлган диспетчерлар ва ер усти бригадалари сўроққа чақирилган.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Когалимавиа» авиакомпаниясига тегишли самолёт 31 октябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 8:51 да Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербург томон ҳавога кўтарилган ва орадан 23 дақиқа ўтиб радарлардан йўқолган. Қулашдан аввал самолёт парвоз баландлигини кескин пасайтиргани айтилмоқда.
Изоҳ (0)