Таниқли журналист Юрий Кот Корбаннинг ҳибсга олиниши Украинанинг диктатура томон қўйган навбатдаги қадами бўлганини ёзди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Шубҳасиз, Геннадий Корбан айбсиз эмас, бироқ… унинг ўртоғи Борис Филатов айтишича, ҳеч қандай айбловлар ҳақида гап ҳам бўлгани йўқ. У Днепропетровскда партия ва кўнгиллилар офислари умумий тинтув қилинаётганини ҳам хабар қилди», — деб ёзди Кот Facebook’даги саҳифасида.
«Порошенко сўнгги пайтларда номақбулларни жазолаш орқали ‘тартиб ўрнатиш’ бўйича фаоллашиб қолганига кўра, юз фоизли ишонч билан айта оламанки, эртага у Ляшкони, ундан кейин Каплинни омма олдида ҳибсга олади», — дея таъкидлади журналист.
Котнинг ишонч билдиришича, майдонни ҳар қандай норози фикрлардан тозалаш орқали, президент «мутлақ диктатурани юзага келтиради».
Нашр эслатишича, 31 октябрь куни эрталаб «Альфа»нинг саккиз ходими ва Украина Бош прокуратурасининг икки терговчиси олигарх Коломойскийнинг «ўнг қўли» ва «Укроп» партияси етакчиси Геннадий Корбаннинг уйи эшигини бузиб кириб, уни ҳибсга олган эди.
Изоҳ (0)