Тўртта транспорт ва битта йўловчи самолёти Россиянинг «Когалимавиа» авиакомпаниясига тегишли A321 авиалайнери ҳалокатга учраган Мисрга учиб кетишга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади «Ведомости» «Росавиация»га таяниб.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Когалимавиа» авиакомпаниясига тегишли самолёт 31 октябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 8:51 да Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербург томон ҳавога кўтарилган ва орадан 23 дақиқа ўтиб радарлардан йўқолган. Қулашдан аввал самолёт парвоз баландлигини кескин пасайтиргани айтилмоқда. Ҳалокатдан ҳеч ким омон қолмади.
Россия президенти Владимир Путин Қоҳира билан келишган ҳолда Мисрдаги ҳалокат жойида ишлаш учун фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолётларини юбориш ҳақида фармон берган эди.
Изоҳ (0)