Сурияда вафот этган россиялик ҳарбий хизматчи Вадим Костенконинг тобути унинг Краснодар ўлкасидаги Гречаная Балка қишлоғида жойлашган уйига етказилди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, 27 октябрь куни, кечга яқин Костенконинг уйига ҳарбийлар бўлган юк машинаси келиб, ундан аскарнинг жасади бўлган руҳ тобутни туширди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда шартнома асосида хизмат қилаётган 19 ёшли Вадим Костенконинг ҳалок бўлганлигини тасдиқлаган эди. Аскарнинг SMS-хабарларини ўқиб чиққан ҳарбийлар, Костенко севган қизи билан келиша олмай қолгани сабаб ўз жонига қасд қилганини аниқлаган эди. Унинг ота-онаси ўғлининг ўз жонига қасд қилганлигига ишонмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)