Украина президенти Пётр Порошенко Латвия президенти билан учрашуви чоғида Европа Иттифоқини Россияга қарши санкцияларни узайтиришга чақирди. Бу ҳақда унинг вакили Святослав Цеголко маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Порошенко ЕХҲТ чегараларга қўйилмагани, сохта сайловлар бекор қилинмагани, асирлар озод этилмагани учун ЕИни Россияга қарши санкцияларни узайтиришга даъват қилди», — дея таъкидлаган Сеголко.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан жазо санкцияларини 2016 йил 31 январига қадар узайтириш ҳақидаги ҳужжати Евроиттифоқнинг расмий журналида эълон қилинганди.
Изоҳ (0)