Эрон расмийлари илк бор Сурия бўйича музокараларда иштирок этишга таклиф этилди. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакили маълум қилган, дея хабар беради «Газета.ru».
Олдинроқ ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили Федерика Могерини Евроиттифоқ Эроннинг Суриядаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралар жараёнидаги иштирокини қўллаб-қувватлашини билдирган эди.
АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳам Эронга Сурия бўйича музокараларда қатнашиш таклиф этилишини истисно қилмаган.
Изоҳ (0)