27 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси кўпчилик овози билан Вашингтон томонидан Кубанинг савдо-иқтисодий қамали бекор қилиниши ҳақидаги резолюцияни ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
191 та давлат вакиллари резолюцияни ёқлаб овоз берди. АҚШ ва Исроилгина қарши овоз берди.
Вашингтон томонидан Кубага нисбатан эмбарго бекор қилинишига даъват этадиган резолюция кетма-кет 24-йил овозга қўйилди. Кубага қарши савдо-иқтисодий қамални Вашингтон 1960 йилда киритган эди.
Изоҳ (0)