АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан аввалроқ хакерлар ҳужумига учраган электрон почтасидан иш бўйича фойдалангани ҳақида ўзига қаратилган танқидларни рад этди, деб ёзади «Корреспондент.net».
У Жорж Вашингтон университетида ташкил қилинган анжуманда хавфсизлик бўйича ўз мажбуриятларини бузмаганини таъкидлади.
Бреннан, шунингдек, ҳодиса юзасидан кучли хавотирда эканлигини, одамлар бу ахборотдан қандай мақсадда фойдаланишидан ташвишланаётганини билдирди.
МРБ раҳбарининг почтаси ҳужумга учрагач, интернетда унинг манзиллар китоби ва рафиқасининг ижтимоий суғурта рақами тарқалди.
Изоҳ (0)