АҚШ Конгресси кутубхонаси рақамли даврда муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунга (DMCA) ўзгартириш киритди, дея хабар бермоқда TJournal. Энди америкаликлар ўзлари сотиб олган автомобиллардаги борт компьютерлари, видеоўйинлар, смартфонлар ва ҳар қандай бошқа электрон қурилмаларни бузиб очиши мумкин бўлди.
Аввалроқ автомобилнинг дастурий таъминотга алоқадор бўлмаган қисмларигагина ўзгартириш киритиш мумкин эди.
DMCA 1998 йилда дастурлар учун муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида яратилган эди.
2015 йилда Электрон чегаралар жамғармаси ташкилоти автомобиллардаги компьютер дастурларига қўйилган тақиқни «диагностика, таъмирлаш ва модификация мақсадида» олиб ташлаш таклифини киритди. Шу билан бирга, ўнлаб автомобиль ташкилотлари бундай тадбирларга қарши чиқди. Улар борт компьютерларига эга машиналар бепул кафолатли таъмирдан чиқарилиши мумкинлиги, уларнинг эгалари ўзбошимчалик билан дастурий таъминотни «ковласа», хавфсизликка ҳам, атроф-муҳитга ҳам зарар етишини таъкидлади.
Изоҳ (0)