26 октябрга ўтар кечаси ўтказилган рейд натижасида Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида қидирувда бўлган 22 нафар фаластинлик ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Jerusalim Post Исроил Мудофаа армиясига таяниб. Уларнинг уч нафари ҲАМАС ҳаракати аъзоларидир.
Гумонланувчилар сўроқ учун Исроилнинг «Шабак» ички хавфсизлик хизматига жўнатилди. Улар Женин шаҳрида қўлга туширилди.
Хабарларга кўра, Исроил Мудофаа армияси кучлари «Шабак» билан биргаликда ҳаракат қилган.
Нашр эслатишича, 20 октябрь куни Иордан дарёси Ғарбий қирғоғида ҲАМАС етакчиларидан бири Ҳасан Юсуф қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)