Бельгиянинг Флавин шаҳрида номаълум шахс маҳаллий ҳарбий қисмга ҳужум қилишга уринди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Қайтарма қалпоқ кийган шахс автомобилини Флавиндаги ҳарбий қисм ҳудудига кириш олдида тўхтатиб, ҳарбийларга қарата бир неча бор ўқ узган ва шундан воқеа жойидан яширинишга уринган.
Ҳарбийлар ўқ овозларига жавоб берган, ўртада кичик отишма келиб чиққан. Хабар беришларича, ҳарбийларга зарар етмаган, бироқ ҳужум қилган шахснинг аҳволи тўғрисида аниқ ахборот йўқ.
Ҳодиса юз берган вақтда казармаларда 50 га яқин аскар бўлган, чунки ҳарбийларнинг аксарияти чет элдаги ўқув машғулотларида қатнашмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса жойи полиция томонидан ўраб олинган, зарурий тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)