Аҳолиси 9,8 миллион кишидан иборат Швецияда қиролликка бир ҳафтада етиб келган қочоқлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Улар 9,5 минг кишини ташкил этди, шундан 2,3 минги катталар кузатуви остида бўлмаган муҳожир ўсмирлардир. Шу тариқа, 2015 йилда мамлакатга кўчиб келган кишиларнинг умумий сони қарийб 105 минг кишига етди. Бу Евроиттифоқда аҳоли жон боши ҳисобида энг юқори кўрсаткичдир.
Мамлакат миграция бошқармаси маълумотларига кўра, Швецияга келаётган муҳожирларнинг кўпчилиги Сурия, Афғонистон ва ироқликлардир. Муҳожир ўсмирлар орасида эса Афғонистон вакиллари кўпчиликни ташкил қилади.
Изоҳ (0)