Индонезиянинг Суматра ороли ғарбий қирғоқларида жойлашган Паданг шаҳридан 354 километр ғарбда, Ҳинд океани ҳавзасида 5,7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Эпицентдаги силкинишлар интенсивлиги жиҳатидан сейсмофаоллик «жуда кучли» дея баҳоланмоқда.
Аввалроқ Афғонистонда 7,5 магнитудали зилзила юз бергани, унинг нафаси Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа бир қатор мамлакатларда сезилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)