Россия бош вазири Дмитрий Медведев сўзларига кўра, мамлакат Сурияда ҳарбий операцияни ўз миллий манфаатларини кўзлаб ўтказмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ҳукумат раҳбари Россия мамлакат «қонуний президенти» Башар Асадни ҳимоя қилиш билан шуғулланмаётгани, мамлакат ҳукмдорини сайлаш масаласини Сурия халқи ҳал қилиши кераклигини таъкидлади.
«Шунинг учун, албатта, биз маълум бир етакчилар учун курашмаяпмиз, биз ўз миллий манфаатларимизни ҳимоя қилмоқдамиз», — дея таъкидлади Медведев.
У Владимир Путиннинг террорчилар Сурияда йўқ қилинмаса, улар Россияга келиши ҳақидаги гапидан иқтибос келтирди.
Медведев Сурияда ҳарбий операция ўтказиш учун мамлакат «қонуний ҳукумати»нинг мурожаати борлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)