Россия самолётлари Суриянинг Латакия шаҳридаги авиабазадан бир кунда 36 та жанговар парвозни амалга ошириб, 49 марта авиазарба берди, дея хабар қилади «Газета.ru» Россия мудофаа вазирлигига таяниб.
Россия авиацияси Сальма шаҳри яқинидаги жангарилар базасини йўқ қилди. Ушбу базада «хорижий инструкторлар» ИШИД террорчиларини қўпорувчилик урушларини олиб боришга тайёрлагани айтилмоқда.
Шунингдек, у ерда қурол-яроғ ясалган ҳамда «қочоқлар ва тинч аҳоли ўртасида легаллаштириш» ишлари олиб борилган.
Изоҳ (0)