Доғистонда бўлиб ўтган аксилтеррорчилик операцияси давомида тўрт нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда Россия Миллий аксилтеррорчилик қўмитасининг ахборот маркази томонидан берилган маълумотга асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар беради.
«МАҚ тезкор штабининг кучлари томонидан Доғистон Республикасида амалга оширилаётган тезкор қидирув тадбирлари давомида Хасавюрт туманининг Қуруш қишлоғи атрофида жангарилар борлиги ҳақидаги хабар олинди. Содир бўлган ҳарбий тўқнашув натижасида тўрт нафар жангари бартараф этилди. МАҚ тезкор штабида мавжуд бўлган манбаларга асосан жангарилар хасавюртлик тўда деб аталмиш тузилмага аъзо бўлиб, жорий йилнинг сентябрь ойида қишлоқ масжиди имоми Магомед Хидировни қатл этишга алоқадор бўлган», — дейилади тақдим этилган баёнотда.
Масжид имоми Магомед Хидиров 9 сентябрь куни отиб кетилган эди.
Изоҳ (0)